“Regionlararo mulk markazi” МЧЖ кўп йиллик тажрибасига ва юқори малакага эга ходимлардан иборат профессионал меҳнат жамоаси узоқ йиллардан буён мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги корхона ва ташкилотларга сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг юқори эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 июндаги 403-Ф-сонли фармойишига асосан . “Regionlararo mulk markazi” МЧЖ автомототранспорт воситалари, асбоб-ускуналар, хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушлар, шу жумладан, кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа турдаги мулкларнинг оммавий савдоларини (аукцион, танлов) ташкил этиш хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган. Айни вақтда . “Regionlararo mulk markazi” МЧЖ ва унинг филиаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда. Жамиятимиз республикадаги 20 дан ортиқ газета ва журналлар билан хамкорликда ишлаб келмоқда.
Жамиятимиз хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар Бошқармаси Транспорт бўлими, “Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзметкомбинат”АЖ, “Узтрансгаз”АЖ, “Ипотека Банк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк” “Саноатқурилишбанк”,“Ўзбекистон Республикаси Чегара Қўшинлари Қўмитаси”, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва унинг барча худудий бошқармалари шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмаси каби йирик ташкилотлар билан тенг хуқуқийлик асосида тузилган шартномаларга асосан ўз хизматларимизни кўрсатиб келмоқдамиз.